Туркияда жосусликда айбланаётган россияликлар 33 йилга қамалиши мумкин

Олам

image
0:00
0:00
download

Истанбул Бош прокуратураси чечен фаолларига ҳужум тайёрлаган россияликларга нисбатан терговни якунлади, уларни 33 йилгача қамоқ жазоси кутаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар бермоқда.  

Ўтган йилнинг октябрь ойида “Hurriyet” нашри Россия Федерациясининг тўрт нафар фуқароси, бир нафар Ўзбекистон ва бир нафар Украина фуқароси Туркияда ҳарбий ва сиёсий жосуслик, шунингдек, чечен мухолифати фаолларига қуролли ҳужумлар тайёрлашда айбланиб, суд томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.  

Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Туркияда россияликларнинг ҳибсга олингани ҳақида Кремлда ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтган. 

“Истанбул Бош прокуратураси Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш департаменти томонидан Туркияда чечен фаолларига ҳужум тайёрлаган рус жосуслик тармоғига қарши олиб борилган тергов ниҳоясига етди. 25 саҳифалик айблов хулосаси Истанбул Жиноят ишлари бўйича судига юборилди”, дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, сўроқдан кейин россияликларга сиёсий ва ҳарбий жосусликда айблов қўйилган ва улар 22 йилдан 33 йилгача қамалиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Туркия

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг