Туркияда Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. У “шпион”ликда айбланмоқда
Олам
−
21 Октябрь 2021
16035Туркияда ҳарбий ва сиёсий жосуслик, шунингдек чечен мухолифатчиларига ҳужум тайёрлаганликда айбланиб, тўрт россиялик, бир украиналик ва бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берган.
Олти кишининг барчаси жорий йилнинг 8 октябрь куни Истанбул Бош прокуратураси тергови доирасида ўтказилган операция давомида қўлга олинган.
Нашрда ҳибсга олинганларнинг исм-фамилиялари келтирилган: россияликлар Абдулла Абдуллаев, Равшан Аҳмедов, Беслан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов, Украина фуқароси Игорь Ефрим ва Ўзбекистон фуқароси Амир Юсупов.
Таъкидланишича, уларни 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу маълумотларни расман тасдиқламаган.
Аввалроқ, Туркия миллий разведка ташкилоти (МРТ) ва полиция собиқ эронлик ҳарбийни ватанига жўнатиб юбормоқчи бўлган бир гуруҳ жосусларни қўлга олгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15