Туркияда жасади гилам орасидан топилган аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган

World

image

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида гиламга ўралган аёл жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ёнидаги сумкада 3 нафар Ўзбекистон фуқаросига тегишли ҳужжатлар бўлган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда олиб борилган текширувлардан сўнг аёлнинг шахси аниқланган. Марҳума 1992 йил 31 декабрь куни туғилган Ўзбекистон фуқароси О.Н. бўлиб чиққан.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом эттириляпти.


Rate Count

95

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends