Туркияда гиламга ўралган аёл жасади топилди. У ўзбекистонлик бўлиши мумкин
Олам
−
03 Июнь 2019 8493 1 дақиқа
Туркиянинг Истанбул шаҳрининг "Гўзтепа" маҳалласида аёл кишининг гиламга ўралган жасади топилган. Аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган.
Қайд этилишича, Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик ўрнатишига ёрдам беради.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь