Туркияда яна бир ўзбекистонлик фирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Туркияда фирибгарлик жиноятларини содир этиб, фуқароларга катта зарар етказган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар берди.

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган,  1991 йилда туғилган Аҳмадхон Йўлдошхон ўғли Ибрагимов Ички ишлар вазирлиги томонидан 2023 йилдан бери қидирувда бўлган. У ушлангач, Тошкент шаҳрига депортация қилинди.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 йилдан буён Ўзбекистонда автомобиль савдосида кўплаб фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ҳам Туркияда қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг