Туркияда вертолёт қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 3 февраль куни Туркияда вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида икки нафар учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, кеча кечқурун Ҳатай аэропортидан Ғозиантеп аэропортига учаётган EM 708 русумли вертолёт Нурдағи тумани Қартал қишлоғига қулаган.

“Қаҳрамон учувчиларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, уларнинг оила аъзоларига, азиз халқимизга ва полиция бўлимимизга ҳамдардлик билдираман”, деган вазир.

Ҳодиса оқибатида вертолётдаги 2 нафар учувчи билан бирга бўлган техник ходим жароҳат олган.

Ерлиқоянинг қўшимча қилишича, Ягона ҳаво операциялари маркази вертолёт билан охирги марта маҳаллий вақт билан соат 22:49 да боғланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Измир вилоятининг Дикили туманида балиқчилар қайиғи чўкиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия вертолёт учувчи Ғозиантеп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг