Туркияда вазият оғир. Мамлакат коронавирус аниқланиши бўйича Хитой ва Эрондан ўзиб кетди

Олам

image
Эришилган натижалар тиббиётимизнинг ютуғи эмас – Бурхонов (интервью) north_east

Эришилган натижалар тиббиётимизнинг ютуғи эмас – Бурхонов (интервью)

“Босар-тусарини билмаган депутат” машмашаси: ким ҳақ-у ким ноҳақ? north_east

“Босар-тусарини билмаган депутат” машмашаси: ким ҳақ-у ким ноҳақ?

Янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ вазият Туркияда жуда қалтис тус олиб бормоқда. Мамлакатда ушбу хасталикка чалинганлар 86 306 нафарни ташкил этмоқда. Кеча, 19 апрель куни Туркия бўйлаб 3977 та янги ҳолат аниқланган. 127 киши вафот этган. Бугунгача вафот этганлар эса 2017 нафарни ташкил этмоқда. 

Туркия касаллик тарқалиш борасида Эрон ва Хитойдан ҳам ўтиб кетиб, дунё миёқсидаги энг абгор ҳолатдаги мамлакатлар рўйхатидан еттинчи ўринни эгалламоқда. Рўйхатни АҚШ бошлаб бераётган бўлса, қолган беш ўрин Европа мамлакатларига тегишли бўлиб қолмоқда. 

Туркияда коронавирусга чалинган биринчи бемор жорий йилнинг 10 март куни аниқланган эди. Бугунгача мамлакатда 634 минг киши ушбу касаллик учун тест топширган. Айни вақтда хасталикдан соғайганлар 11 976 нафарни ташкил этмоқда. 

Мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши чоралар кеч бўлса-да кун сайин кучайтирилмоқда. Шанба ва якшанба кунлари кўплаб вилоятларда комендантлик соати эълон қилинди.

Ҳозир Туркиядаги 30 та йирик шаҳарларга кириш ва чиқиш тақиқланган. Халқаро авиақатновлар тўхтатилган. Навбатдаги туристик мавсумнинг очилиши номаълум муддатга қолдирилди. 

Мамлакатнинг энг йирик ва аҳоли зич жойлашган шаҳарларидан бири Истанбулдаги эски аэропорт – Мустафо Камол Отатурк номидаги собиқ Истанбул халқаро аэропорт яқинида янги шифохона барпо этилиши кутилмоқда. 

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда мамлакатдаги тиббиёт муассасаларида инфекцияга чалинганлар учун жойлар етарли.

Икки ҳафта аввал, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қарорига биноан мамлакатда фуқароларга ҳафтасига 5 донадан бепул ниқоб тарқатилиши бошланди. Ниқоб савдосига нуқта қўйилди ва ниқоб сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши айтилди.

10 апрель куни соат 22:00 да Туркиянинг 31 вилоятида, жумладан Истанбул ва Анқара каби асосий шаҳарларда ҳам аҳолининг кўчага чиқиши тақиқланди ва комендантлик соати эълон қилиниши айтилди. Кутилмаган ушбу баёнотдан сўнг, ярим тун бўлишига қарамай,  аҳоли ўзини урди. Бозорлар ва дўконларда одамлар ҳар қачонгидан тўлиб тошди. Нон дўконлари атрофида охири йўқ навбатлар пайдо бўлди. Автомобиллар ҳаракатланиши кескин ортиб кетди.

Ҳатто, баъзи жойларда одамлар ўртасида низо келиб чиқиб, бу ёқалашишгача етиб борди. Вазият бу кўринишда давом этгач, аҳолига сув ва нон етказиб бериш хизматлари ёпилмаслиги, улар фаолиятини давом эттиши айтилди. Лекин, кеч бўлганди. Одамлар рўзғор ғамида карантинни унутди, ниқобларни тақиш билан боғлиқ талабга ҳам, масофа сақлаш тўғрисидаги қоидага ҳам амал қилмади. Бу эса орадан икки кун ўтиб ўз натижасини кўрсатди. Мамлакатда касалланганлар сони кескин кўпайди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирусга чалинган беморлардан бири Ўзбекистон фуқароси. Ўзбекистонда эса Туркиядан қайтган 45 нафар фуқарода коронавирус аниқланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркияда

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг