Tуркияда ўзбекистонлик аёл вафот этди
Жамият
−
23 Февраль 2020
8495Хорижда яна бир Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Tашқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 21 февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси M.К. вафот этган .
Бош консулхона зарурат туғилганда ўзбекистонликларнинг жасадини дафн этиш учун Ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган.
Tаъкидланишича, Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади. шунингдек, Tуркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь