Идлибда Tуркия ҳарбий кучлари Сурия армиясига зарба берди
Олам
−
28 Февраль 2020
7186Tуркия ҳарбийлари Идлибда Сурия армиясига ҳужум қилмоқда. Бу ҳақда Tуркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими бошлиғи Фахреттин Aлтун маълум қилди.
Aлтуннинг сўзларига кўра, турк ҳарбийлари 20 дан ортиқ турк аскарининг умрига зомин бўлган ҳаво ҳужумига жавобан ҳаводан ва қуруқликдан ҳужум қилмоқда.
Сурия самолётлари ҳужуми оқибатида 22 нафар турк аскарининг ҳалок бўлганлиги маълум бўлди. Воқеа ҳақида Tуркия ташқи ишлар вазири Mевлут Чавушўғлу НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали суҳбатлашган.
Шунингдек, Tуркия ҳарбий кучлари Саракиб шаҳрида юрган жангариларни қўллаб-қувватлагани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ой бошида Сурия қўшинлари бу шаҳарни озод қилган эди.
Февраль ойи бошида Идлибдаги вазият янада оғирлашди. Шу сабаб Tуркия ва Россия делегациялари вазият бўйича музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди.
LiveБарчаси