Туркияда тўшак остига беркинаётган аёллар ушланди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Олам

image

Туркиянинг Текирдаг шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб келган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда "EnSonHaber" хабар берди.

Маълумотларга кўра, уюштирилган рейд давомида жами 7 киши ушланган.  Шундан уч нафари ўзбекистонлик аёллар – Д.Э. (37 ёш), У.А. (40 ёш), О.А. (31 ёш) бўлган. Эътиборлиси, операция пайтида аёлларнинг тўшак остига беркинмоқчи бўлаётгани хавфсизлик камерасига муҳрланган. 

Аёллар ижтимоий тармоқларда интим хизматлар кўрсатилиши ҳақида эълонлар жойлаштирган. Тинтув чоғида кўплаб шаҳвоний мазмундаги материаллар, уяли телефонлар ва ноқонуний йўли билан ишлаган пуллари олиб қўйилган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркияда фоҳишалик қилаётган 49 ўзбекистонлик аёл қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

фоҳишалик Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг