Даҳшат: Туркияда фоҳишалик қилаётган 49 ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2023
20187Туркиянинг Сакарья шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фоҳишалар фаолиятига қарши ўтказилган махсус операцияда фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 49 ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий матбуоти хабар берди.
Қайд этилишича, Сакарья вилоят полиция бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бўлими Ахлоқ бюроси гуруҳлари, Сакарья Бош прокуратураси бошчилигида жорий йилнинг 25 ноябрь куни кечқурун Сакарьянинг Қорасу туманида 10 га яқин манзилда рейд ўтказган.
Операция давомида 61 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланиб келаётгани, уларнинг 8 нафари Озарбайжон, 49 нафари Ўзбекистон ва 4 нафари Туркманистон фуқаролари экани аниқланган. Ушбу аёлларни сотиш орқали интим хизматларни ташкил этишга эса яна бир ўзбекистонлик З.К. (аёл) бошчилик қилган. Рейд давомида у ва фоҳишалик хизматлари учун жой ажратган 5 киши ҳам қўлга олинган.
Шунингдек, аёллар билан жинсий алоқа қилган 100 га яқин эркакнинг исм-фамилиялари қайд этилган рўйхат ҳам қўлга киритилган.
26 ноябрь куни Сакарья вилоят полиция бошқармаси бўлимларида қўлга олинган гумондорлар ва хорижлик аёллар соғлиғи кўрикдан ўтказилар экан, уларни депортация қилиш учун вилоят Иммиграция бошқармаси билан биргаликда жараёнлар бошлаган.
Сакарья илмий-амалий шифохонасида ўтказилган тиббий кўрикларда фоҳишалик билан шуғулланган 61 аёлнинг 4 нафарида орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИТС) аниқланган. Натижалар батафсилроқ хулоса олиш мақсадида пойтахт Анқарадаги лабораторияга юборилган.
Маълумотларга кўра, фоҳишалик билан шуғулланган аёлларнинг асосий мижозлари Сакарья ва Кожаэли вилоятларидан бўлган. Шунингдек, мижозлар орасида Истанбулдан келган меҳмонлар номи ҳам қайд этилган. 61 нафар аёл билан жинсий алоқада бўлган эркаклар сони 1000 нафардан ошади.
LiveБарчаси