Туркияда Судан Президентининг ўғли вафот этди

Олам

image

Жорий йилнинг 8 март куни Туркия пойтахти Анқаранинг Гўлбоши туманида Судан Президенти Абдулфаттоҳ ал-Бурҳоннинг ўғли Муҳаммад  ал-Бурҳон Раҳмон мотоциклда кетаётган вақтида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир яралангани ҳақида хабар берган эдик. Орадан икки ой ўтиб, кўрсатилган муолажаларга қарамай Раҳмон Туркияда вафот этди. Бу ҳақда кеча, 3 май куни “Haberturk” нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, йигит бахтсиз ҳодисадан сўнг икки ой давомида реанимацияда бўлган. Унинг вафоти ҳақидаги хабар Судан Президенти ва унинг оиласига етказилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий қаноти етакчиси Исмоил Хониянинг уч ўғли Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Судан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг