Туркияда Россиянинг ўт ўчирувчи самолёти қулаб тушди (видео)
Олам
−
14 Август 2021
13455Бугун, 14 август куни Туркияда Россиядан ижарага олинган “Бе-200” ўт ўчирувчи самолёти қулаб тушди. Воқеа акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Видеода самолётнинг тепалик ортида ғойиб бўлгани ҳамда осмонга тутун кўтарилгани акс этган. Қайд этилишича, самолёт бортида жами 8 киши бўлган.
“Ҳалокат вақтида самолёт бортида бўлган Россия ҳарбий хизматчиларидан беш экипаж аъзоси ва Туркия Республикасининг уч фуқароси ҳалок бўлди”, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июлида глобал иқлим ўзгариши ва ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланганди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалган. Уларнинг ичида энг азият чеккан шаҳар Анталия бўлганди.
Қайд этиш керакки, Туркияга ёнғинга қарши курашда Россия, Украина, Қозоғистон, Испания ва Озарбайжон Президентлари техник ва бошқа ёрдам кучларини жўнатган эди.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси