Туркияда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди

Олам 8634
image

Бугун, 18 март куни Туркияда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилди.

“Биз коронавирусга қарши курашда беморни йўқотдик. Хитойда касал юқтирган одам билан мулоқотда бўлган 89 ёшли бемор вафот этди. Ҳозирда жами беморлар сони 98 нафарга тенг”, деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати жорий йилнинг 11 март куни қайд этилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 198 730 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 82 779 нафари касалликдан фориғ бўлган, 7989 нафари вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 464
Рейтинг: 3
t
×