Шомуродов Туркия Суперлигаси рамзий жамоасига кирди
Спорт
−
11:33 891 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг ноябрь ойи рамзий жамоасидан ўрин олди.
Элдор Шомуродов ноябрь ойида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси сафида 3 та учрашувда майдонга тушди ва барча ўйинларда гол урди. Натижада истанбулликлар ноябрь ойидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, жами 9 очко йиғишга муваффақ бўлди.
Айни дамда Элдор Шомуродов 11 та гол билан “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу билан бирга Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари болиб турибди. Кейинги ўринда “Галатасарай” форварди Мауро Икарди 8 та гол билан бормоқда.
Маълумот учун, Туркия Суперлигаси турнир жадвалида ҳозирда “Галатасарой” 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Трабзонспор” 35 очко билан иккинчи, “Фенербахче” 33 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истанбул Башакшеҳир” эса 20 очко билан 8-поғонада жойлашган.
Live
Барчаси