Туркияда қайиқ чўкиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
30 Январь
5458Измир вилоятининг Дикили туманида балиқчилар қайиғи чўкиб кетди оқибатда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 30 январь куни “Milligazete” хабар берди.
Манбага кўра, бортида 10 киши бўлган қайиқ Салиҳлералти соҳилида чўкиб кетган. Соҳил хавфсизлик қўмондонлиги гуруҳлари воқеа жойига етиб борган. Фалокат оқибатида 3 киши вафот этган, 5 нафари қутқариб қолинган, яна икки нафар шахс қидирилмоқда. Измир губернатори Сулаймон Элбан ҳам воқеа жойига етиб борган.
Унинг баёнотига кўра, ҳалокатдан сўнг, 12-13 дақиқа ичида қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган. Шунингдек, Дикили давлат шифохонасига ётқизилган 5 кишининг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Нидерландияда 3000 та машина юкланган кема ёниб кетган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь