Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланган 147 киши қўлга олинди
Олам
−
26 Март
4705Туркия полицияси ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиб, 147 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя Х'даги саҳифасида маълум қилди.
Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, операция бир вақтнинг ўзида Туркиянинг 30 та вилоятида ўтказилган. Тадбир давомида ИШИД фаолиятига оид муҳим ҳужжатлар ва рақамли ахборот воситалари мусодара қилинган.
Ерлиқоя ўтган йилнинг 1 апрелидан жорий йилнинг 25 мартигача Туркияда ИШИДга қарши 1329 та операция ўтказилгани, улар давомида 2919 киши террор ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди. Улардан 692 нафари суд органлари қарори билан ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия шимоли-ғарбидаги Сакарья вилоятида 31 мартга белгиланган муниципал сайловлар олдидан терактлар тайёрлашда гумон қилинган 33 киши қўлга олинганди.
LiveБарчаси