Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланган 14 киши ҳибсга олинди

Олам

image

Туркияда ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган 14 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя маълум қилди.

“Бош прокуратура, Хавфсизлик Бош бошқармаси ва Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан келишилган ҳолда тўрт вилоятда – Эскишеҳир, Газиантеп, Самсун ва Яловада ИШИД билан ҳамкорликда гумон қилинган шахсларга қарши полиция рейдлари ўтказилди”, деб ёзди вазир Х'даги саҳифасида.

Унга кўра, Эскишеҳирда беш киши, Яловада олти киши, Газиантепда икки киши қўлга олинган, бир нафар гумондор эса Самсунда қўлга олинган.

Билдирилишича, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ИШИД ва унинг мамлакатдаги ячейкалари тарафдорлари ва етакчиларини аниқлаш устида доимий иш олиб бормоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида республикада ушбу террорчилик ташкилотининг 3 мингга яқин тарафдорлари қўлга олинган. Улардан баъзилари ҳибсга олинди, кўплари экстрадиция қилинди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия шимоли-ғарбидаги Сакарья вилоятида 31 март куни бўлиб ўтган муниципал сайловлар олдидан терактлар тайёрлашда гумон қилинган 33 киши ушланганди. Кейинчалик Туркия махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланган 51 кишини қўлга олди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда Ўзбекистон фуқароси террорчиликда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Туркия Али Ерлиқоя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг