Туркияда инфляция 1995 йилдан бери энг юқори чўққига чиқди

Олам 4340
image

Туркияда инфляция июнь ойида 1995 йилдан бери рекорд даражага етди. Бу ҳақда маҳаллий мухолиф газеталар ёзмоқда. Қайд этилишича, бу ҳукуматнинг де-долларизацияга эътибор қаратган ҳолда иқтисодий сиёсатга ўтиш билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берган чора-тадбирлари муваффақиятсизликка учраганининг натижасидир. 

Миллий Статистика Институтининг ўтган 27 июнь куни эълон қилган маълумотларига кўра,Туркияда июн ойида йиллик инфляция 78,62 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, Инфляцияни таҳлил қилиш гуруҳи мустақил экспертлари бу кўрсаткич 175,55 фоизни ташкил этганини таъкидладилар. 

Июнь ойида инфляция ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баравар юқори бўлди. Расмий статистика шуни кўрсатадики, ҳукумат шунчаки инфляцияга қарши сиёсат юритмайди, дея таъкидлайди “Karar” газетаси. Ёзилишича, Туркия иқтисодиётини ўрта муддатли ривожлантириш дастури доирасида 2024 йил охиригача мамлакатда инфляция даражаси 9,8 фоиз қилиб белгиланган. 

Газетанинг таъкидлашича, Туркия Молия вазирлиги раҳбари Нуреддин Небати расмийлар инфляция билан боғлиқ вазиятни назорат остида ушлаб туришини ва яқин ойларда у пасайишни бошлашини бир неча бор таъкидлаган. 

Статистика институти маълумотлари эълон қилинганидан сўнг Небати ўзининг Twitter’ида июнь ойида инфляциянинг юқори кўрсаткичларига салбий конюнктура, хусусан, энергия ресурслари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон нархларининг ўсиши сабаб бўлганини ёзди. Вазирнинг қайд этишича, ҳукумат Туркия халқи учун салбий оқибатларни камайтиришга қаратилган зарур чораларни кўрмоқда. 

Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Туркия ҳукумати турк лирасини мустаҳкамлашга қаратилган янги иқтисодий сиёсат деб аталадиган сиёсатни олиб бормоқда. Туркия Марказий банки ўша пайтдан бери ҳафталик репо аукцион ставкасини ўзгармаган ҳолда 14% даражасида ушлаб турди, бироқ кўплаб маҳаллий иқтисодчилар уни ошириш зарурлиги ҳақида гапирмоқдалар. Йил бошидан буён турк миллий валютаси 20 фоиздан ортиқ қадрсизланди ва бу тенденция, иқтисодчиларнинг фикрича, давом этади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3
Теглар
t
×