Туркияда икки соатнинг ичида 3 та зилзила содир бўлди 

Олам

image

Бугун 12 август куни Туркиянинг Малатья вилояти Ешилюрт туманида кетма-кет учта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда NTV хабар берди

Қайд этилишича, 4,8 магнитудали дастлабки силкиниш маҳаллий вақт билан соат 16:39 да содир бўлган. Орадан бир дақиқа ўтиб бу сафар 4,5 балли яна бир зилзила қайд этилган. 18:18 да эса 4,2 балли учинчи силкиниш юз берган. Зилзила кучи қўшни ҳудудларда ҳам сезилиб, аҳоли орасида ваҳима уйғотган. 

Учала зилзиал эпимаркази ҳам бир ерда, Ешилюрт туманида мос равишда ер юзасидан 6,35, 7 ва 9,13 километр чуқурликда содир бўлган. 

“Бир неча кундан бери ларзага келяпмиз. Биз ҳали ҳам нима бўлаётганини тушуна олмадик. Икки марта зилзилани бошдан кечирдик. Бу кунлар бир-бирининг устига тушганда, безовталик муқаррар равишда давом этади. Ҳозирча колл-марказимизга ҳеч қандай салбий ҳолат ҳақидаги маълумотkfh келиб тушмади”, дейди вилоят ҳокими Меҳмет Чинар. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳри ва Мармар денгизи минтақасида 7 ва ундан юқори балли кучли зилзила содир бўлиши башорат қилинганди. Шундан сўнг мамлакат ҳукумати Истанбулни ҳалокатли зилзилага тайёрлашни бошлади. Хусусан, шаҳарда кутилаётган кучли зилзиладан энг оғир зарар кўрадиган туманлар рўйхати эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг