Туркияда Гуланнинг 46 тарафдори қўлга олинди
Олам
−
21 Май
5141Туркия махсус хизматлари ФЕТО ташкилоти тарафдорларига қарши янги операция ўтказди (Анқара томонидан террорчи деб тан олинган ва тақиқланган). Унда давлат идораларида турли лавозимларда ишлаган 46 киши қўлга олинди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя маълум қилди.
“ФЕТО тарафдорларига қарши операция 28 вилоятда ўтказилди, 46 киши, жумладан Анқара ва Истанбулда қўлга олинди”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган “TRT Haber” телеканали.
Унинг сўзларига кўра, операция Анқара прокуратураси томонидан “полиция ходимлари иши” – ФЕТО билан алоқадор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари бўйича тергов доирасида ўтказилган.
Туркия расмийлари 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишни уюштирганликда АҚШда истиқомат қилувчи воиз Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО ташкилотини айблайди. У бостирилди, қарама-қаршилик оқибатида 253 киши ҳалок бўлди, 2,2 минг киши яраланди. Анқара АҚШдан Гуленни экстрадиция қилишни бир неча бор талаб қилган, аммо бу уринишлар ҳозирча ҳеч қандай натижа бермаган.
Туркия Президенти Тойиб Эрдўған 20 май куни Анқара ФЕТО тарафдорларининг охирги вакили жавобгарликка тортилгунига қадар таъқиб қилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1997 йилдаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришга алоқадор 2018 йилдан бери умрбод қамоқ жазосини ўтаётган етти генерални афв этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь