Эрдўған давлат тўнтаришида айбланган генералларни афв этди
Олам
−
19 Май
8026Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 1997 йилдаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришга алоқадор 2018 йилдан бери умрбод қамоқ жазосини ўтаётган етти генерални афв этди. Тегишли фармонлар Туркия ҳукуматининг “Resmi Gazete”сида чоп этилди.
Қарор маҳкумларнинг ёши ва соғлиғи билан асосланди.
Қайд этиш жоизки, март ойи охиридаги муниципал сайловларда муваффақиятли иштирок этган мухолифатдаги Республика Халқ партияси йиллар давомида муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтариши иштирокчиларини озод қилишга интилмоқда. Партия раиси Ўзғур Ўзел Х’даги саҳифасида афв этиш қарори "кеч", лекин "адолатли" бўлганини ёзди.
Афв этилган генераллардан бири, тўнтаришга тайёргарлик кўришда муҳим роль ўйнаган Чевик Бирнинг соғлиғи сабабли аллақачон озодликда эканлиги кўрсатилган.
Маълумот учун, 1997 йил февраль ойида Туркия Қуролли кучлари қўмондонлиги Фаровонлик партияси раҳбари Нежметтин Эрбоқон бошчилигидаги ўша пайтдаги Вазирлар Маҳкамаси истеъфосини талаб қилиб, меморандум чиқарган. Қўзғолонни бошқарган генераллар 2018 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Кейинчалик апелляция суди ҳукмни тасдиқлади. Асосий айбланувчи сифатида кўрилган Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг собиқ бошлиғи Исмоил Ҳакки Карадайи 2020 йилда вафот этди.
LiveБарчаси