Туркияда Эрдўғаннинг ғалабасини нишонлаётган одамлар 4 ёшли қизчани отиб қўйди (видео)

Олам

image

Истанбулнинг Саригази туманида Эрдўғаннинг ғалабасини нишонлаб, ўқ узаётган одамлар 4 ёшли қизчани отиб қўйди. Бу ҳақда “Onay Haber” хабар берди

Қайд этилишича, оломон амалдаги давлат раҳбарининг янги муддатга сайланганини нишонлаб, ўқ узаётган пайтда 4 ёшли қизчани тасодифан отиб қўйган. Оқибатда қиз ҳалок бўлган. 

Яна бир ҳолатда Ўрду вилояти Гуляли шаҳрида кеча, 28 май куни президентлик сайлови натижалари эълон қилинганидан кейин келиб чиққан жанжалда “Яхшилик” партияси вакили пичоқлаб ўлдирилди

Маълум қилинишича, “Яхшилик” партияси аъзоси Эрҳан Курт муштлашув чоғида пичоқлаб ўлдирилган. Мазкур воқеага нисбатан амалдаги ҳукуматнинг мухолифи бўлган “Жумҳурият халқ партияси” ва “Яхшилик” партияси ўзининг кескин муносабатини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи турида амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған 52 фоиздан юқори овоз тўплаб, рақобатчиси Камол Қиличдорўғлини ортда қолдирди. Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб Эрдўғанни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Кейинроқ Байден ва Путин ҳам уни муваффақият билан қутлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия президентлик сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг