Туркияда бош ҳакам шарманда бўлди (видео)

Спорт

image

Туркия кубоги доирасида “Трабзонспор” - “Ризеспор” ўртасидаги ўйинда бош ҳакам йўқ ВАР билан суҳбатлашиб, ижтимоий тармоқларда кулги остига олинди.

Кеча, 26 февраль куни Туркия Зираат кубоги доирасида “Трабзонспор” - “Ризеспор” ўртасидаги баҳсда бош ҳакам Умут Ўзтурк бир вазият бўйича ВАРдагиларни тинглагандек ишора қилди. Аммо Туркия кубогида ВАР тизимидан фойдаланилмайди.

Маълумот ўрнида, 41 ёшли Ўзтурк 2015 йилдан бери Туркия Суперлигасида ҳакамлик қилиб келади. У 2019 йилдан FIFA рефериси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Фенербахче” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Галатасарой” футболчиларини маймунга ўхшатгани учун судга берилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трабзонспор Ризеспор Туркия кубоги ВАР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг