“Галатасарой” Моуриньони судга берди (видео)

Спорт

image

Туркия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Галатасарой”-“Фенербахче” ўйини 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Жозе Моуриньо баҳсдаги  эпизодлардан бирида “Галатасарой” вакиллари маймундек сакрашди деган, гапни айтди ва португалиялик мутахассиснинг бундай ўхшатиши учун “Галатасарой” Моуриньони судга берди.

“Фенербахче” бош мураббийи Жозе Моуриньо Туркиядаги фаолиятининг бошиданоқ турк халқи ҳақида тинимсиз ҳақоратомуз гапларни айтиб келади. Бугунги кунда унинг баёнотлари ахлоқсиз изоҳлардан оддийгина ғайриинсоний риторикага айланди. Биз Жозе Моуриньонинг ирқчи баёнотлари юзасидан жиноий иш қўзғатиш, шунингдек, UEFA ва FIFA'га расмий шикоятлар юбориш ниятимизни расман маълум қиламиз”, дейилади “Галатасарой” баёнотида.

 

“Галатасарой” Туркия чемпионати турнир жадвалида 24 учрашувдан сўнг 64 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. 2-ўринда “Фенербахче” жойлашган бўлиб,  Жозе Моуриньо шогирдлари ҳисобида 58 очко мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Жозе Моуриньо Фенербахче Галатасарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг