Туркия чемпионатидаги салбий ҳолат бўйича 300 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилди
Спорт
−
02 Апрель
2851Туркия чемпионати доирасидаги “Трабзонспор” – “Фенербахче” учрашувидан сўнг 300 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда “Трабзонспор” клуби матбуот хизмати хабар берди.
“Фенербахче” билан ўйиндан кейин содир бўлган воқеалар билан боғлиқ ҳолда ёзма ва визуал ОАВда клубимизга қарши қаратилган ва шубҳа остида бўлган нашрлар аниқланди. Юридик кенгашимиз 347 ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ва 5 спорт шарҳловчисига қарши жиноий иш қўзғатди. Клубимизга қарши асоссиз айбловлар қўйган шахслар адолат олдида жавоб бериши учун жараённи охиригача кузатиб боришимизни жамоатчиликка маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, клуб шикоят қилишда Туркия Жиноят кодексининг тегишли моддаларига таянганини қайд этган.
17 март куни “Фенербахче” миллий чемпионатнинг 30-туридан ўрин олган сафарда “Трабзонспор”ни мағлуб этди (3:2). Финал ҳуштаги янграгач, “Фенербахче” футболчилари ғалабани майдон марказида нишонлай бошлади, бу эса майдон эгалари мухлисларига ёқмади. Улар майдонга тушди ва меҳмон клуб футболчилари билан жанжаллашди.
Маълумот учун, “Фенербахче” Туркия чемпионати турнир жадвалида 79 очко билан 2-ўринда бормоқда. “Трабзонспор” эса 49 очко билан 3-ўринни банд этган.
LiveБарчаси