Туркияда 32 нафар футбол амалдори ҳибсга олинди

Спорт

image

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан футбол ўйинларга ноқонуний пул тикиш ҳолатлари бўйича 11 та клубининг 32 нафар собиқ ва амалдаги расмийси қўлга олинди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.

Қайд этилишича, улар орасида Туркия Премьер-лигасида иштирок этаётган клублар вакиллари ҳам бор. Бугун, 20 февраль куни мамлакатнинг 10 та вилоятида махсус операциялар ўтказилган. Қўлга олинганлар орасида “Адана Демирспор”, “Антальяспор” ва “Аланьяспор” клублари вакиллари ҳам мавжуд.

Шунингдек, Туркия футбол федерацияси (ТФФ) сўнгги беш йил ичида 212 нафар профессионал клуб расмийси ноқонуний пул тикиш билан шуғулланганини аниқлаганини маълум қилган. Улардан 108 нафари мураббий, 104 нафари эса клуб менежерлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, мингдан ортиқ футболчи ТФФ Интизом кенгаши олдида пул тикиш бўйича тергов доирасида жавоб бериши мумкинлиги қайд этилган.

Туркия Адлия вазирлигининг янги раҳбари Акин Гюрлек маҳаллий ҳокимият томонидан Интерпол ва UEFA билан ҳамкорликда олиб борилаётган тергов доирасида яна бир қатор Туркия футбол клублари раҳбарияти ҳам ҳибсга олиниши мумкинлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТФФ сўнгги беш йил давомида футбол ўйинларига ноқонуний тарзда пул тикиб келган 212 нафар профессионал клуб амалдорини аниқлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ТФФ ноқонуний пул тикиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг