Туркияда ҳоким отиб ўлдирилди

Олам

image

Туркиядаги Қирққалъа вилоятининг Балишейҳ тумани ҳокими Ҳилми Шен ва ҳайдовчиси қуролли ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Қирққалъа вилоятининг Балишейҳ тумани ҳокими хизмат машинасида кетаётганда, бир неча фуқаро уларнинг йўлини тўсиб, қуролдан ўқ узган.

Ҳужумни уюштирган шахс Ҳилми Шеннинг жияни Эрдем Шен экани маълум бўлган. Жияннинг айтишича, Ҳилми Шен уни ишга олишга ваъда берган ва ваъдасини бажармаган.

Жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг Қирққалъа шаҳрига кўчирилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамай уларни қутқариб бўлмаган.

“Ҳужум оқибатида яраланган 3 киши шифохонада даволанмоқда. Гумондор Эрдем Шен ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.

Қирққалъа губернатори Меҳмет Макас шифохона олдида журналистларга баёнот берди.

“Дастлаб оммавий муштлашув содир бўлган, шундан сўнг бу қуролли жанжалга айланган. 5 нафар яраланган киши шифохонамизга ётқизилди”, деган шаҳар губернатори.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Истанбул шаҳри Султонгази туманида фуқаро Ҳорун Кочак уйида жанжаллашиб қолган синглиси Ойша Кочакни қурол билан отиб ўлдирганди. Тушунмовчиликлар оқибатида Ҳорун ҳожатхонага кириб, қуролни тайёрлаётганида, тўсатдан қуролдан ўқ отилган. Ойша Кочак ва бошқалар Ҳорун ўз жонига қасд қилди деб ўйлаб, ҳаммом томонга югурган. Ҳорун Кочакнинг қўлидаги қуролни кўрган ака-ука қуролни олиб қўймоқчи бўлади ва милтиқдан яна ўқ узилади. Қуролдан отилган ўқлар Ойша Кочакнинг бошига тегиб, у воқеа жойида ҳалок бўлади.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг