Истанбулда ака синглисини отиб қўйди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳри Султонгази туманида фуқаро Ҳорун Кочак уйида жанжаллашиб қолган синглиси Ойша Кочакни қурол билан отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар берди.

Воқеа кеча, 30 октябрь куни тунда Зубейде Ҳаним маҳалласида содир бўлган. Айтилишича, уйда Ойша Кочак ва унинг акаси Ҳорун Кочак ўртасида жанжал келиб чиққан. Воқеа содир бўлган вақтда уйда Ойша Кочакнинг 8 ёшли ўғли ва ака-укалари бўлган.

Тушунмовчиликлардан сўнг Ҳорун ҳожатхонага кириб, қуролни тайёрлаётганида, тўсатдан қуролдан ўқ отилган. Ойша Кочак ва бошқалар Ҳорун ўз жонига қасд қилди деб ўйлаб, ҳаммом томонга югурган. Ҳорун Кочакнинг қўлидаги қуролни кўрган ака-ука қуролни олиб қўймоқчи бўлади ва милтиқдан яна ўқ узилади. Қуролдан отилган ўқлар Ойша Кочакнинг бошига тегиб, воқеа жойида ҳалок бўлади.

“Биз қўшниси эдик. Ўтиб кетаётганда Ойша биз билан доим саломлашарди. Ишлаб, фарзандига қарар эди. Улар бир оиладек тинч ҳаёт кечиришарди. Улар ҳеч қачон жанжаллашмаган. Мен у билан 6 йилдан бери қўшниман ва ҳеч қачон жанжал эшитмаганман”, деди Ойшанинг қўшниси.

Зудлик билан етиб келган тиббий гуруҳлар Ойша Кочакнинг вафот этганини аниқлади. Полиция гуруҳлари унинг катта акаси Ҳорун Кочакни қўлга олган. Унинг қуроли лицензияга эга эмаслиги ҳам аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Туркиянинг Караман шаҳридаги Ҳаққи Теке спорт лицейининг 11-синф ўқувчиси спорт залида дўстини қурол билан отиб ўлдирганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Истанбул Туркия Султонгази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг