Туркияда ўқувчи синфдошини отиб ўлдирди
Олам
−
25 Октябрь
4908Бугун, 25 октябрь куни Туркиянинг Караман шаҳридаги Ҳаққи Теке спорт лицейининг 11-синф ўқувчиси спорт залида дўстини қурол билан отиб ўлдирди. Бу ҳақда Туркиянинг “Hurriyet” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, мактаб спорт залида 11-синф ўқувчилари ўртасида номаълум сабабга кўра жанжал келиб чиққан. Ўзаро жанжал муштлашувга айланганида, ўқувчи ўзи билан бўлган қуролни чиқариб, синфдошига қарата ўқ узган. Яраланган болага зудлик билан ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, бола шифохонада вафот этган.
“Огоҳлантиришдан сўнг мактабга полиция ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилди. Яраланган ўқувчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва шифокорларнинг барча ёрдамига қарамай, Караман ўқув ва тадқиқот шифохонасида вафот этган. Айбдор қамоққа олинган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Текширувлар натижасида айбдор ўқувчининг ўзи билан олиб келган қуроли Анталья полиция бошқармасида ишлаган ва таътилда бўлган амакисининг хизмат қуроли экани аниқланган. Сўнгра унинг амакиси ҳам кўрсатма олиш учун полиция бўлимига олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Истанбул шаҳрида 17 ёшли ироқлик муҳожир ўқув муассасаси биносида лицей директорини отиб ўлдирганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь