Истанбулда ироқлик ўқувчи лицей директорини отиб ўлдирди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 17 ёшли ироқлик муҳожир ўқув муассасаси биносида лицей директорини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Habertürk телеканали хабар берди.

Асли ироқлик экани айтилган ва Истанбулда яшовчи Й.К. исмли ўқувчи ўқитувчиси, кейин эса мактаб директори Иброҳим Ўқтуган билан бўлган муаммолар туфайли 2023 йилнинг декабрь ойида Аюпсултон туманидаги хусусий лицейдан ҳайдалган. Ўқитувчилар билан боғлиқ муаммолар туфайли мактабдан ҳайдалган Й.К. 5 ойдан сўнг, 7 май куни мактабга қайтиб, директор Иброҳим Ўқтуганнинг хонасига кирган.

Тахминан 10:00 да Й.К. тўппончасини чиқариб, мактаб директорига 5 марта ўқ узиб, оғир тан жароҳати етказган. Воқеа содир бўлганидан кейин Й.К. воқеа жойидан қочиб кетган. Ўқ овозини эшитган талабалар ва ўқитувчилар ваҳима ичида дарсдан чиқишган. Директорнинг хонасига келган гувоҳлар полда қонга беланган Иброҳим Ўқтуганни кўриб, дарҳол полицияга мурожаат қилган.

Кейинчалик гумонланувчи қўлга олинди. Полиция процедуралари муваффақиятли якунланди ва судланувчи суд биносига етказилди. Гумонланувчининг сўзларига кўра, можаро директор ва гумонланувчининг онаси ўртасидаги жанжал туфайли бошланган ва бу аянчли оқибатларга олиб келган.
Тақдим этилган маълумотлар ва кўрсатмалар асосида иш судда қўшимча ўрганилади ва жамоатчилик ушбу фожиали ишда айбдорнинг адолатли жазоланишини кутмоқда.

Мазкур ҳодиса туфайли Туркиянинг кўплаб шаҳарларида ўқитувчилар бир кунлик иш ташлаш ўтказди. Анқарадаги парламентга, Истанбулдаги маҳаллий таълим бўлимига юришлар уюштирилди. Саккизта саноат касаба уюшмаси чақириғи билан Анқара, Анталия, Измир, Самсун, Истанбул, Трабзон ва бошқа шаҳарлардаги мактаб ўқитувчилари 10-май куни ишга бормай, таълим соҳасида хавфсизлик ва Таълим вазири Юсуф Текиннинг истеъфосини талаб қилиб, намойишлар ўтказди.

"Уйда, кўчада, мактабда ва барча соҳаларда зўравонлик, афсуски, биз вакиллик қилаётган таълим тизимида тартибни тиклашни ҳокимиятдан талаб қиламиз", дейди маҳаллий мактаб ўқитувчиси касаба уюшмалари номидан Истанбул таълим бошқармасида ҳокимиятга мурожаатномани ўқиб эшиттирар экан.

Истанбулдаги юришлар иштирокчилари, шунингдек, расмийларни Туркияда яшовчи қочқинларнинг болаларини маҳаллий мактабларда ўқитиш амалиётини тўхтатишга чақирди. Расмий маълумотларга кўра, Туркияда асосан Суриядан келган 3,5 миллионга яқин қочқин бор.

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған эса Туркияда ўқитувчиларга нисбатан зўравонлик учун жиноий жазо икки баробар оширилишини, таълим соҳаси вакилларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси тез орада парламентга юборилишини эълон қилди. 

Шунингдек, Туркия Президенти хусусий таълим муассасаларида ишлаётган таълим соҳаси вакилларига нисбатан зўравонлик давлат амалдорларига нисбатан содир этилган жиноятлар қаторига киритилишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия лицей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made