Туркия ёзда шимолий Ироқдаги ҳарбий позициясини кучайтиради– Эрдўған 

Олам

image

Туркия Қуролли кучлари шу йил ёзда шимолий Ироқдаги аксилтеррор операцияси ҳудудида ўз позициялари ва базаларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Вазирлар Маҳкамасининг Анқарада бўлиб ўтган йиғилиши якунида маълум қилди.

"Ёз ойларида биз "Панжа" операцияси ҳудудидаги позицияларимизни мустаҳкамлашни якунлаймиз. Биз шу орқали террорчиларга қарши анча самарали чоралар кўришимиз мумкин бўлади", дейди Президент. 

Туркия Қуролли кучлари томонидан 2019 йилдан буён шимолий Ироқнинг бир қатор ҳудудларида “Панжа” операцияси олиб борилмоқда. У Туркияда террорчи ташкилот деб топилган Курдистон Ишчилар партияси ва унга алоқадор кучларга қарши қаратилган.

"Туркия жанубий чегараларида террор давлати пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилади. Биз террор ташкилотлари аъзоларини қаерда бўлишидан қатъи назар, йўқ қилишда давом этамиз. Ва уларнинг инфратузилмасини вайрон қиламиз", дейди Эрдўған.

Шу билан бирга, Президент “Туркия Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини албатта ҳурмат қилишини” таъкидлади. 

Шунингдек, у ироқлик расмийлардан ўз ерларидан Анқарага қарши ҳаракат қилаётган террорчилар учун база сифатида фойдаланишга йўл қўймасликларини ҳақли равишда кутаётганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ироқ Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг