Туркия ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишди

Олам

image

Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар бугун, 26 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда қозоқ ҳамкасби Нурлан Ермекбаев билан учрашгач, Қозоғистон ва Туркия ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги тўғрисида келишувга эришганини қайд этди. 

У саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги раҳбари билан мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишини қўшимча қилган. 

Икки мамлакат вазирлари учрашувида кун тартибига ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, шахсий таркибни тайёрлаш, ҳарбий таълим, жанговар тайёргарлик, машғулотларда қатнашиш масалалари киритилган. 

“Мамлакатларимиз ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасида жуда яқин мулоқот ва ҳамкорлик мавжуд бўлганлиги сабабли, бизнинг ишимиз жуда осон кечди. Биз эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик”,  дейди Хулуси Акар ОАВ билан мулоқотда.  

Унинг таъкидлашича, томонлар ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги тўғрисида келишиб олган.

У Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбариятига ва Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг барча ҳарбий хизматчиларига мамлакатлар ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирган. 

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Туркия Қозоғистоннинг стратегик шериги эканини таъкидлади. 

"Туркия бизнинг стратегик шеригимиз, бизнинг ҳамкорлигимиз давлатлар раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асосланган. 2018 йил сентябрь ойида Элбоши Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Туркияда бўлган, муҳим ҳужжатлар, жумладан, ҳарбий ҳамкорлик ва ҳарбий соҳадаги махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида имзоланган”, дейди Нурлан Ермекбаев. 

Ермекбаев Туркия мудофаа вазирининг Қозоғистонга ташрифи натижалари ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка янги туртки беришини ва хавфсизлик манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия-Қозоғистон Хулуси Акар Нурлан Ермекбаев

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг