Туркия Мудофаа вазири Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
27 Октябрь 2020
9027Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.
Ўзбекистон раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, кўп асрлик дўстлик ва биродарлик ришталарига асосланган ҳамда кейинги уч йилда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Ҳулуси Акар Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия мудофаа идоралари ўртасида ўрнатилаётган амалий ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари сифатида ҳарбий кадрларни ўқитиш бўйича дастурларни амалга ошириш, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, қўшин бўлинмаларини тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш белгиланди.
Минтақадаги замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Туркия миллий мудофаа вазири ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь