Туркия ва Эронда зилзила бўлди

Олам

image

Бугун, 24 март куни Эрон ва Туркияда зилзила бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, Эрондаги зилзила 5,3 магнитудали бўлиб, офат эпимаркази аҳолиси 175 минг бўлган Хой шаҳридан 25 км жанубда, 30 км чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар олинмаган.

Шунингдек, Туркияда ҳам 5 магнитудали зилзила қайд этилган бўлиб, унинг эпимаркази 376 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Қаҳрамонмараш шаҳридан 65 км шимоли-ғарбда, 5 км чуқурликда жойлашган. Бу зилзиланинг ҳам қурбонлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер қимирлашлари ва минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Туркияда қурбонлар сони 50 мингдан ошди. Туркияга етказилган табиий офатдан жами зарар, БМТ прогнозларига кўра, 100 миллиард доллардан ошиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг