Туркия “Толибон”ни музокара ўтказиш учун чақирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат таркибидаги Ташқи ишлар вазири Амирхон Моттаки бошчилигидаги Афғонистоннинг юқори мартабали делегацияси бугун, 14 октябрь куни Туркияга расмий ташриф билан жўнаб кетди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Bakhtar” агентлиги хабар берган.  

Таъкидланишича, ташриф Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлунинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Бу Афғонистонда толиблар ҳокимият тепасига келган ва мамлакат учун янги ҳукумат тузилганидан буён биринчи марта шундай ташриф. 

Қайд этилишича, дастур икки томонлама муносабатлар, гуманитар ёрдам, савдо масалалари бўйича музокараларни ўз ичига олади. 

Аввалроқ, АҚШ расмийлари билан “Толибон” ҳаракати ўртасида ўтган ҳафта Қатарда ўтказилган музокаралар “асосан ижобий” бўлгани ҳақида хабар бергандик. 

Шунингдек, жорий йилнинг 12 октябрь куни “Толибон” ҳаракати вакиллари ва Европа Иттифоқи ўртасида музокаралар ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Толибон

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг