Туркия Шимолий Кипрга 6 та F-16 қирувчи самолётини жойлаштирди (видео)
World
−
09 March 5203 1 minute
Туркия Шимолий Кипрга 6 та F-16 қирувчи самолёти ва ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштирди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Х’да хабар берди.
Баёнотга кўра, Миллий мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда Шимолий Кипр Туркия Республикасининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида янги чоралар кўрилганини эълон қилган.
“Минтақамиздаги сўнгги воқеалар фонида Шимолий Кипр Турк Республикасининг хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган босқичма-босқич режалаштириш доирасида бугундан бошлаб мазкур ҳудудга 6 дона F-16 қирувчи самолёти ва ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилди. Вазиятни баҳолаш натижасида зарур деб топилса, қўшимча чоралар ҳам кўрилади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот учун, F-16 Fighting Falcon енгил кўп функцияли қирувчи самолёт бўлиб, 2470 км/соат тезликда учиши мумкин ва 15,240 м баландликда парвоз қила олади. У 20 мм тўппон, турли ракета ва бомбалар билан жиҳозланган бўлиб, ҳаво жанглари, ерга ҳужум, разведка ва мудофаа тизимлари билан интеграциялашган миссияларни бажаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда эҳтимолий урушга қарши тайёргарлик кучайтирилганди. Хусусан, мамлакатнинг 16 та вазирлик тизимида янги Фавқулодда ҳолатлар ва мудофаа режалаштириш бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди ва тайинлов амалга оширилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August