Туркия Россияга авиапарвозларни тиклашни таклиф қилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Россия билан парвозларни тиклашга тайёр. Бу ҳақда Туркиянинг Россиядаги элчиси Меҳмет Самсар маълум қилган.  

Унга кўра, Анқаранинг олдида "COVID-19 билан касалланиш сонини ва Туркиядаги эпидемик вазиятни ёз мавсумига қадар қисқа вақт ичида нормаллаштириш" вазифаси турибди. 

Элчи мамлакатда коронавирус билан касалланишни камайтириш бўйича ижобий тенденция аллақачон кузатилганини таъкидлаган. 

Расмийлар ижобий динамика давом этишини кутмоқда. 

"1 июндан парвозларни тиклаш ва ёзги мавсумда рус дўстларимизни энг хавфсиз шароитда қабул қилиш учун биз ҳозирда Россиянинг тегишли идоралари билан алоқаларни давом эттирмоқдамиз", деган Самсар. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда жорий йилнинг 29 апрелидан 17 майига қадар тўлиқ локдаун ўрнатилган.  

7 майдан бошлаб эса Туркияда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг