Диққат! Туркияда локдаун кучайтирилади

Олам

image

Туркия Ҳукумати жорий йилнинг 7 майидан бошлаб COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор қўшимча чора-тадбирларни амалга оширади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берган. 

Вазирлик буйруғига биноан дўконларда (шу жумладан тармоқ ва супермаркетларда) муҳим маҳсулотлар рўйхатига киритилмаган ҳар қандай товарларни сотиш тақиқланади. 

Туркия аввал спиртли ичимликлар савдосини тақиқлаган бўлса, энди унга қўшимча равишда электроника буюмлари, ўйинчоқлар, иш юритиш материаллари, кийим-кечак ва аксессуарлар, тўқимачилик буюмлари, автомобиль аксессуарлари, боғ буюмлари, асбоб-ускуна ва шиша маҳсулотларини сотишга ҳам чеклов ўрнатди. 

Шу билан бирга, 7 майдан бошлаб дўконларда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар ва тозаловчи буюмлардан ташқари уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат ва косметика воситаларини (парфюмерия ва пардоз аксессуарлари бундан мустасно) сотиб олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда жорий йилнинг 29 апрелидан 17 майига қадар тўлиқ локдаун ўрнатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия локдаун

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг