Туркия Путиннинг қарорини қоралади

Олам

image

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Президенти Владимир Путиннинг Украина шарқида россияпараст сепаратистлар назорати остидаги ўзини мустақил деб эълон қилган тузилмаларнинг “мустақиллигини” тан олиш ҳақидаги қарорини қоралади. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Москванинг ҳаракатларини “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атади.

“Россия Федерациясининг Донецк ва Луганск деб аталувчи республикаларни тан олиш ҳақидаги қарори Минск келишувларига зиддир, шунингдек, Украинанинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланади”, дейилади Туркия ТИВ баёнотида.

Туркия ташқи сиёсат идораси Россиянинг қарорини қабул қилиб бўлмас, деб атаган ва уни қоралаган.

“Туркия Украинанинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва барча манфаатдор томонларни соғлом фикр билан ҳаракат қилишга ва халқаро қонунларга риоя қилишга чақиради”, дея қўшимча қилган вазирлик.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин россияликларга қарийб бир соат давом этган мурожаатидан сўнг Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Дунё давлатлари Путиннинг қарорини қоралаб чиқди ва Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар жорий қилиш арафасида. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётини тутиб турадиган давлат компаниялари акциялари кескин арзонлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

469

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг