Туркия одатий ҳаётга қайтиш режасини ошкор этди
Олам
−
01 Май 2020
8236Туркияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинни бекор қилиш жадвали тузилди. Унга кўра, туризмни жонлантириш май ойининг охирига режалаштирилган. Бу ҳақда АТОР хабар бермоқда.
4 майдан бошлаб, маълум қоидаларга риоя қилган ҳолда, бозорлар, сартарошхоналар ва савдо марказлари ишлай бошлайди.
27 майда 31 августгача давом этадиган иккинчи босқичда шаҳарлараро ва халқаро қатновларда чекловларни босқичма-босқич олиб ташлаш, меҳмонхоналарни очиш режалаштирилган. Фақат “соғлиқни сақлаш тўғрисидаги гувоҳнома”га эга бўлган меҳмонхоналар очилиши мумкин.
Уларда “швед столи” каби дастурхон ёзилмайди, ижтимоий масофа қоидалари мажбурий бўлиб қолади ва ходимлар янги эпидемиологик ҳолатга тайёр туришади.
Учинчи босқич 1 сентябрда бошланади ва йил охиригача давом этади. Бу даврда мактаблар очилади ва иқтисодиётнинг барча соҳалари, жумладан, туризм ҳам ҳеч қандай чекловларсиз ишлайди.
Тўртинчи босқич 2021 йил 1 январда бошланади ва ушбу босқичда Туркия ҳукумати коронавирусга қарши вакцинанинг пайдо бўлишини кутмоқда. Агар бу вақт ичида вирус йўқолса ёки вакцина олдинроқ пайдо бўлса, унда тўртинчи босқичга эҳтиёж қолмайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 120 204 нафар киши коронавирусга чалинди. 48 866 бемор шифо топган бўлса, 3174 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь