Туркия қачон хориж вакциналарини сотиб олишни тўхтатади? Эрдўған жавоб берди
Олам
−
16 Март 2021
3326Туркия коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқмагунча, хориж вакциналарини сотиб олишда давом этади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған айтиб ўтган.
"Бугунги кунга келиб, тахминан 11,5 миллион фуқароларимиз коронавирусга қарши эмланди", деган Эрдўған.
Унга кўра, мамлакатда илгари киритилган чекловлар амалда бўлади.
Президент фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва хавфсизлик қоидаларига эътиборсиз бўлмасликка чақирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 2,89 миллионни ташкил қилмоқда. 2,72 млн бемор ушбу касалликни енгган, 29 минг 552 киши вафот этган.