Туркия Эрдўғаннинг “Charlie Hebdo”даги карикатурасига муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Франциянинг “Charlie Hebdo” ҳафталик ҳажвий журналининг навбатдаги сонида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг карикатураси босилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Расмий Анқара Эрдўғаннинг карикатураси журналда эълон қилинишини жирканч ҳаракат деб баҳолади. Туркия Президенти администрацияси бу карикатура носоғлом муҳит маҳсули эканини таъкидлади.

“Франция Президенти Эммануэль Макроннинг мусулмонларга қарши дасури ўз самарасини беряпти. “Charlie Hebdo” гўёки бизнинг Президентимизнинг манфурликка тўла карикатуралари сериясини эълон қилди. Биз ирқчилик ва нафратни тарқатишга қаратилган бу жирканч ҳаракатни қоралаймиз. Карикатуралар разил ва барча инсоний ахлоқдан батамом маҳрум. Бу ксенофобик, исломофобик ва тоқатсиз маданий муҳитнинг маҳсули”, деган Туркия Президенти администрацияси алоқа бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун.

Карикатура расмий Анқара ва Париж ўртасида дипломатик можаро авж олган бир вақтда эълон қилинди. Эрдўғаннинг Франция Президенти Эммануэль Макронга қарата айтган кескин танқидидан кейин Париж Анқарадаги элчисини чақириб олди. Шунингдек, Европа Иттифоқидан Турикяга нисбатан санкция жорий қилишни талаб қилди.

Шу билан бирга, Франция Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги кунларда Эрдўғаннинг баёнотларининг “тажовузкор ва тоқат қилиб бўлмас”лигига қарамай, Франция бундай даражада тортишмоқчи эмаслиги ҳақида бир қатор баёнотларни берганди.

Хусусан, 25 октябрда Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат котиби Клемент Бон, 27 октябрда Европа ишлар ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги вазир-делегат Франк Риестер шундай баёнот берганди. Шу билан бирга, аввалроқ, Президент Макрон Париж пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатураларини нашр этишдан бош тортмоқчи эмаслигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида тарих фани ўқитувчининг ўлдирилиши ортидан янада совуқлашди. Ўқитувчи дарсда ўқувчиларга буюк пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг "Charlie Hebdo" журналида чоп этилган карикатурасини кўрсатади. Чеченистонда туғилган 18 ёшли Абдулак Анзоров ўқитувчи Самюэль Патига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни ўлдиради. Орадан кўп ўтмай, полиция қотилни отиб ташлайди. Ушбу воқеа Макроннинг Ислом оламига қарши баёнотлар билан чиқиши ва мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Туркия ва араб давлатлари француз маҳсулотларига бойкот бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made