Туркия АҚШни С-400 учун босим ўтказишнинг оқибатидан огоҳлантирди
Олам
−
08 Март 2021
16448Туркия Президентининг Матбуот котиби Иброҳим Калин АҚШни расмий Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани учун босим ўткази қандай оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
“Агар бошқа мамлакат бизга максимал позицияси билан келиб, “ёки бизнинг айтганимиз бўлади ёки бўлмайди”, деса, унда бундай муносабат бизни бошқа томонга турткилайди”, деган Калин “Bloomberg”га берган интервьюсида.
Калин Туркия НАТОнинг мудофаа тизимини бузмасдан С-400 тизимига эгалик қилиши мумкинлигини айтган. У АҚШни бу мажмуани сотиб олиш учун қарор бир соатда қабул қилинмаганини ва Анқаранинг бу борадаги позициясини тушунишга чақирган.
Россия 2019 йил июлдан бери Туркияга С-400 етказиб беряпти. Бу харид Анқара ва Вашингтон муносабатларида инқироз юзага келишига олиб келди. АҚШ Туркияни ўзининг Patriot мажмуасини сотиб олиш эвазига келишувдан воз кечишга чақирди. Акс ҳолда санкциялар жорий этиш ва F-35 самолётларини еткази бермаслик билан таҳдид қилди.
Анқара ён беришни истамади ва музокарани давом эттирди ва Москвадан қўшимча С-400 сотиб олишга келишди.
LiveБарчаси