Туркия AҚШ билан F-35 қирувчиси бўйича музокараларни қайта бошлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия ҳукумати F-35 бешинчи авлод қирувчи дастури бўйича AҚШ билан музокаралар қайта бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “РИA Новости” хабар бермоқда.

Туркиянинг Мудофаа саноати раҳбари Исмоил Демирнинг сўзларига кўра, Aнқара F-35 самолётини ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш ниятида Вашингтондан хат олган.

“Биз, аллақачон, бирон бир давлат F-35 дастуридан четлаштирилиши мумкин эмаслигини айтган эдик. Aмерика Қўшма Штатларидан келган сўнгги хат эса ҳақ эканимизни тасдиқлади”, дейди расмий.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида Америка Қўшма Штатлари Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета тўпламларини сотиб олгани учун мамлакатнинг Мудофаа саноати бошқармаси ва унинг раҳбари Исмоил Демирга қарши санкциялар киритганди.

Шундан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг С-400 зенит тўпламларини сотиб олгани сабабли Туркияга қарши киритилган АҚШ санкцияларини Республиканинг суверен ҳуқуқларига қарши ҳужум деб атади.

Америка Қўшма Штатлари Туркия билан Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олишидан кейин юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузмоқчи эмаслигини маълум қилди. АҚШнинг Туркиядаги элчиси Девид Саттерфилд Вашингтон санкцияларни жорий этишга афсус билан етиб борганини таъкидлаган, чунки С-400 билан боғлиқ вазият бир йилдан кўпроқ давом этган ва ҳеч қачон ҳал қилинмаганди.

Кейинчалик, Туркия Президентининг Матбуот котиби Иброҳим Калин АҚШни расмий Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини сотиб олгани учун босим ўткази қандай оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг