Туркий тилли давлатлар Истанбулда афғон инқирозини муҳокама қилади 

Олам

image

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига (Туркий Кенгаш) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида хавфсизлик масалалари ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили маълум қилди.

“2021 йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши тузиш тўғрисидаги битим 2009 йил 3 октябрда имзоланган. Ҳозирги вақтда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия ушбу кенгашнинг аъзолари ҳисобланади. Венгрия эса кенгашда кузатувчи мақомига эга. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг