“Turkish Airlines” Ўзбекистоннинг иккита шаҳарига парвозларни йўлга қўйиш учун рухсатнома олди
Жамият
−
20 Апрель 2021
6506“Turkish Airlines” авиакомпанияси Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги томонидан жорий йил 15 апрелда Туркия Республикасининг “Turkish Airlines” авиакомпаниясига Истанбул – Урганч – Истанбул ва Истанбул –Фарғона – Истанбул йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Turkish Airlines” авиакомпанияси 2006 йил 28 сентабрдаги 27-К сонли эксплуатацион рухсатномага эга бўлиб, Истанбул – Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
LiveБарчаси