Турк тарихида илк бор 3800 йиллик олти бурчакли қўрғон топилди
Бу қизиқ
−
07 Декабрь 2023
14137Қозоғистон археологлари Шарқий Қозоғистонда 3800 йил аввал қурилган олти бурчакли қўрғонни топди. Қўрғоннинг кириш устунларида туя ва отлар тасвирланган 20 та қоятош расмлари аниқланган. Бу ҳақда ТRТ Haber маълумот берди.
Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети Археология бўлими 2020-2023 йилларда Шарқий Қозоғистоннинг Абай туманидаги Тўктамиш ботир қишлоғи яқинидаги Қирқўнғир ёдгорлигида қазиш ишлари олиб борган. Қирқўнғир ҳудудида илк бронза давридан Гўктурк даврига оид 100 дан ортиқ ёдгорлик текширилган.
Университетнинг Археология ва этнология кафедраси мудири Улан Умиткалиевнинг айтишича, "Қирқўнғир ёдгорлиги турк маданиятига тегишли".
“Олти бурчак услубида қурилган Қирқўнғир қўрғони бронза давридаги Андроново жамоаларининг ёдгорлик тошларини қайта ишлашга ихтисослашгани ва меъморчилик техникаси бўйича эришган юксак тараққиётини кўрсатади”, дейди Улан Умиткалиев
Маълумот учун, Илк бронза даврига оид Қирқўнғир дафн иншоотлари кенг тадқиқ қилинган. Элита қабрнинг диаметри 43 метр, баландлиги эса 2,3 метр. Структура остида учта қўшимча қисм мавжуд. Бинонинг ташқи деворлари катта мегалитик тошлардан ясалган бўлиб, олти бурчакли шаклда барпо этилган. Дафн хонасининг ички қисмлари овал шаклда қурилган.
Садоқат Ҳамраева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь