Туризм ширкатлари бир қатор импорт божларидан озод қилиняпти – Президент қарори
Жамият
−
20 Ноябрь 1424 2 дақиқа
Ўзбекистонда 2027 йил 1 январга қадар туризм компанияларида божхона божларини тўлашда бир қатор енгилликлар берилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 20 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз борган.
Қарорга мувофиқ 2027 йилнинг 1 январига қадар:
• Туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади;
• Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;
• туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобусларнинг сонидан қатъи назар, уларга битта сертификат беришга рухсат этилади;
• 2030 йил 1 январга қадар “Brand Finance” компаниясининг топ-50 талик рейтингига кирувчи брендни жалб қилган ҳолда, бренд билан дастлабки келишувларга эга меҳмонхона қурилишини бошлаган тадбиркорлик субъектлари меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлашда мазкур бренднинг талабига мувофиқ олиб келадиган асбоб-ускуналар, техника, транспорт воситалари, мебель ва инвентарлар учун божхона божини тўлашдан озод этилади.
Live
Барчаси