Тўрақўрғон ИЭС фавқулодда тўхтатилди. “Свет” ўчмаслиги учун нима қилинди?
Жамият
−
17 Август 2022
4922Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилгани сабаб йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроелектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон ИЭСни табиий газ билан таъминловчи магистрал газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари бугун, 17 август куни соат 18:00 га қадар якунланиши кўзда тутилмоқда.
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда ишга туширилиб, электр энергиясини узата бошлайди.
“Ҳозирги пайтда йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроелектр стансиясидаги захира энергоблоклар ишга туширилди. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь